Краткое содержание:

Iqtidorlar Maskani

ИҚТИДОРЛИЛАР МАСКАНИ

Самарқанд вилоят ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати Ўзбекистон Бадиий Академияси тасарруфидаги ўқув муассасалари ичида ўз нуфузи ва ўрнига эга бўлган вилоятда ягона ўқув маскани ҳисобланади.
Iqtidorlar MaskaniIqtidorlar MaskaniIqtidorlar Maskani








Мактаб - интернатида 280 дан ортиқ истеъдодли ёшлар умумтаълим фанлари билан бир қаторда санъатнинг рассомчилик, ҳайкалтарошлик, ганчкорлик, наққошлик, либос дизайни, каштачилик, кулолчилик ва мусиқа йўналишлари бўйича малакали мутахассис ўқитувчилар қўлида илм-фан, ҳунар сирларини ўрганмоқдалар.


Iqtidorlar Maskani Iqtidorlar Maskani










Умумтаълим фанлари бошланғич синфларда



Iqtidorlar MaskaniIqtidorlar Maskani









Рассомчилик ва ганчкорлик гуруҳида дарс машғулотлари
Iqtidorlar MaskaniIqtidorlar Maskani







Лиобос дизайни ва каштачилик гуруҳида амалий дарс машғулотлари


Iqtidorlar MaskaniIqtidorlar Maskani








Кулолчилик ва ҳайкалтарошлик бўлимларида амалий машғулотлар

Iqtidorlar MaskaniIqtidorlar Maskani







Мусиқа бўлимида дарс жараёнлари


Мактаб-интернатнинг ташкил этилганлигига 19 йил тўлди.
Ўқувчилар ўз ижодий санъат асарлари билан вилоят, республика ва турли чет давлатларда ўтказилаётган кўрик-танловлар, фестивалларда фаол иштирок этишиб, совринли ўринларни қўлга киритиб келишмоқда.
Жумладан, Халқаро кўрик-танловларида 15дан ортиқ диплом-сертификатлар , Республика кўрик танловларида 30 га яқин диплом сертификатлар ҳамда Республика “Санъат фестивал”ларида ҳам фаол иштирок этишиб, 5та “олтин” , 5 та “кумуш” , 3та “бронза” ва 2та махсус фестивал медаллари билан тақдирланишган.
Iqtidorlar MaskaniIqtidorlar MaskaniIqtidorlar Maskani










Бундан ташқари мусика бўлими ўқувчилари томонидан мактаб-интнернати ташкил этилгандан буён 6 нафари М.Қориёқубов номидаги Республика Ёш ижрочилар кўрик танловларида фаол иштирок этишиб, фахрли 1-2-3- ўринларни эгаллаб диплом ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланишган.
Мусиқа бўлими ўқитувчи ва ўқувчилари томонидан тайёрланган концерт дастурлари ҳар йили вилоят , туман оммавий тадбирларида намойиш этилиб, барчага манзур бўлмоқда ва оммавий ахборот воситалари орқали ёритилиб келинмоқда.

Iqtidorlar Maskani










Ўқувчиларимиз ўз концерт дастурлари билан
Iqtidorlar Maskani











Ҳар йили ўтказилиб келинаётган Камолот ва камалак ёшлар ижтимоий ҳаракати Республика, вилоят, туман кўрик танловларида мунтазам иштирок этишиб 10 дан ортиқ .дипломлар ва сертификатлар билан тақдирланишган.


Мактаб-интернати ўқувчилари спортнинг шахмат, шашка, енгил атлетика, таеквандо ҳамда ўзбек жанг санъати турлари бўйича ҳам туман, вилоят, республика мусобақаларида фаол иштирок этишиб, диплом ва медаллар билан тақдирланишган.
Бундан ташқари ҳар йили ўтказилиб келинаётган вилоят туман фан олимпиадаларида ҳам ўқувчиларимиз фаол иштирок этишиб фахрдли 2-3- ўринларни эгаллаб келишмоқда.
Шеърият ва адабиётга қизиқувчи истеъдодли ўқувчиларимизнинг ижодий шеър ва мақолаларидан намуналар мактаб-интернати ижодкор ёшлар доскасида, матбуот орқали мунтазам ёритиб борилмоқда.
Истеъдодли ўқувчиларимиздан бири Кенжаева Дилнозанинг матбуотда чоп этилган шеърий тўпламлар китоби шулар жумласидандир
Iqtidorlar MaskaniIqtidorlar Maskani









Ўқувчимиз ўз шеърий тўпламлар китобини Ўз.БА.раиси А.Нуриддиновга совға қилди.

Мактаб-интернати фаолияти Ўзбекистон Бадиий Академияси
раҳбарияти ҳамда унга тегишли бўлган мутасадди ташкилотлар томонидан доимий равишда ўрганилиб борилади ва мактаб-интернати ривожини янада камол топишида ўз тавсия ва фикрларини билдириб боришади.
Iqtidorlar MaskaniIqtidorlar Maskani











Ўзбекситон Бадиий Академияси раиси А.В.Нуриддинов ва Туман ҳокими В.С.Рахимов ҳамда Ўзбекистон халқ рассомлари таниқли ижодкорлар томонидан мактаб-интернати фаолияти таҳлил қилинмоқда

Ҳозирги кунда мактаб-интернатида таълим ва тарбия бераётган устозларнинг аксарияти ( 25%) ушбу масканда таъсил олиб, таълимнинг сўнгги босқичларини ўз мутахассисликлари. бўйича тугаллаб, олий маълумотли мутахассис сифатида фаолият юритмоқдалар.
Мактаб-интернати Президентимиз томонидан Инвестиция дастури асосида қайта қўрилди ва реконструкция қилинди.
Ижод ва таълим олиш учун барча шарт шароитлар мавжуд.
Мақсадимиз келажакда ҳар томонлама етук ва баркамол ижодкор ёшларни дунёга танитиш ва ўзбек миллий санъатини янада ривожига ҳисса қўшишдан иборатдир.






Malumotlar : Ixtiyor Saimov Tomonidan tayorlangan !!!
Загрузка. Пожалуйста, подождите...