Bosh Sahifa » Самарқанд вилоят ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ҳақида
Ma`lumot
  • O`qilgan: 2460
  • Muallif: Admin
  • Sana: 13-10-2016, 11:53
[rating]
[/rating]
13-10-2016, 11:53

Самарқанд вилоят ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ҳақида

Toyifa: ---

Самарқанд вилоят ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ҳақида

Самарқанд вилоят ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати 1997 йил 23 январдаги Президентимиз Ислом Каримовнинг Фармонига асосан, Вазирлар Маҳкамасиниинг 1997 йил 11 мартдаги 131-сонли қарори билан Жума шаҳридаги собиқ 30-болалар мусиқа мактаби негизида ташкил қилинди.
Самарқанд тасвирий ва амалий санъат лицейи Ўз.ХТВ. ДТМ. Ўзбекистон Бадиий Академияси қарорига асосан 15.01.2009 йилдан Самарқанд вилоят ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатига айлантирилди.
Мактаб-интернатига Самарқанд вилоятининг барча туманларидан иқтидорли ва билимга чанқоқ ўқувчилар жалб қилинди. Мактабда рассомчилик, ҳайкалтарошлик, ганчкорлик, наққошлик, либос дизайни, каштачилик, кулолчилик ва мусиқа бўлим-лари мавжуд бўлиб, айни пайтда уларда 300 нафарга яқин ўқувчилар малакали мутахассис ўқитувчилар қўлида илм-фан, ҳунар сирларини ўрганмоқдалар.
Мактаб-интернати узлуксиз таълим тизими бўғини бўлиб, ўқувчиларга II-III босқич санъатдан таълим берувчи, умумтаълим ва бошланғич ҳунар ўргатувчи маскандир.
Бу йил мактаб-интернатнинг ташкил этилганлигига 18 йил тўлди.
Ўқувчиларимиз ўз ижодий санъат асарлари билан вилоят, республика ва турли чет давлатларда ўтказилаётган кўрик-танловларда, фестивалларда қатнашиб, фахрли ўринларни эгаллаб келмоқда.
1999-2008 йиллар давомида мактаб-интернатининг истеъдодли ёшлари нафақат вилоят, республика кўрик – танловларида балки, турли хил чет давлатларда
Жумладан, Чехия , Япония, Миср, Польша, Ҳиндистон, Россия каби давлатларда ўтказилган фестивал ва кўрик –танловларда ҳам ўз ижодий ишлари билан фаол иштирок этишиб, 15 дан ортиқ
1-2-3-даражали Диплом ва совғалар совриндорлари бўлишган.

2008йил Халкаро “II-Тошкент Биеннале-2008” болалар тасвирий санъат кўргазмасида 40 дан ортик давлатлар ижодкор ёшлари ўртасида муваффакиятли иштирок этган 9-синф ўқувчиси Бозоров Жамшид «Хаёлий дунё» асари учун кумуш, 7-синф ўқувчиси Пўлатов Жаҳонгир «Менинг Ватаним» асари учун бронза, 5-синф ўқувчиси Келдиёров Дониёр «Менинг Ватаним» асари учун махсус медаллар билан тақдирландилар.
2009 йил 21-25-апрел кунлари “Тасвирий санъат+5” ҳафталигида ўқувчиларимиз қатнашиб фахрий дипломлар ҳамда 9-синф ўқувчиси Бозоров Жамшид “Республика санъат ҳафталиги “ олий соврини “олтин медал” билан такдирланди.
2010 йил 21-25-апрел кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган “Тасвирий санъат+5” ҳафталигида 9-синф ўқувчиларидан Муслим Жабборқулов “Олтин медал” билан, Шерзод Тошпулатов “Кумуш медал” билан, Чўлпоной Шовқиддинова “Бронза медал”лари билан тақдирландилар.
2011 йил 21-25-апрел кунлари ўтказилган “Тасвирий санъат+5” ҳафталигида 8-синф ўқувчи-ларидан Исиргапов Ўктам, Абдураимов Шахбоз “диплом” лари билан тақдирландилар.
2012 йил 21-25-апрел кунлари ўтказилган “Тасвирий санъат+5” ҳафталигида 9-синф ўқувчилари-дан Исиргапов Ўктам “Олтин медал” билан, Абдураимов Шахбоз “Кумуш медал” лари билан тақдирландилар. "Янги авлод - 2012" Самарқнд вилоят саралаш босқичи фаол иштироки учун Махмудова Иқболой, Эркинов Гўзал, Исматова Саодат, Хушвақтов Мухлислар фахрий ёрлиқ билан тақдирланишди. 2012-“Тошкент қувончлари” IV болалар расмлари Биенналесида иштироки учун Махмудов Иноғом, Ураков Жавлон, Саъдинова Юлдуз, сертификат билан тақдирланди.
2013 йил 21-25-апрел кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган “Тасвирий санъат+5” ҳафталигида 9-синф ўқувчиларидан Эшпулотов Озодбек “Олтин медал” билан, Эркинова Гузал “Кумуш медал” лари билан тақдирландилар.
2014 йил 21-25-апрел кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган Тасвирий санъат фестивалида 9-синф ўқувчиларидан Махкамов Жахонгир Акрам ўғли “Олтин медал” билан, Абдуллаев Мехриддин Хасан ўғли “Кумуш медал” лари билан тақдирландилар.
2015 йил 21-25-апрел кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган Тасвирий санъат фестивалида 9-синф ўқувчиларидан Қаюмов Муҳаммадали “Олтин медал” билан, Аъзамов Азизбек “Кумуш медал” лари билан тақдирландилар.
"Камалак юлдузлари" болалар ижодиёт фестивалининг вилоят, Республика босқичида фаол иштироки этгани учун Чулиева Баҳора Диплом, Сертификат билан тақдирланган.
Албатта уларнинг бундай чўққиларни забт этишларида фидоий устозларнинг мехнатлари салмоқли.
Ушбу меҳнатларини инобатга олган ҳолда мактаб-интернати жамоаси 2012 ва 2014 йиллар ЎзБА сининг “КУМУШ” медаллари билан тақдирланишдилар.

Belgilangan malumot: SamVISMI

Hurmatli foydalanuvchi, saytimdan to`liq foydalanmoqchi bo`lsangiz.
iltimos avval saytimizdan Ro`yxatdan o`ting.